General Motors иккинчи авлод Chevrolet Volt моделида фойдаланиладиган гибрид двигателларини бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчиларга етказиб бера бошлади. Бу ҳақда GM моторлар яратиш бўлими бош муҳандиси Дэн Николсон маълум қилди, дея хабар беради «Motor».
Voltec двигателларидан фойдаланишга рухсат бериш бошқа компанияларга бу билан мустақил шуғулланмай, миллиардлаб доллар маблағни тежаб қолиш имконини беради. General Motors эса бундай ҳамкорлик Volt’ни яратишга кетган катта харажатларни қоплашига умид қилмоқда.
Янги Chevrolet Volt 2015 йил бошида Детройт автосалонида намойиш этилган. У электр мотори ва 1,5 литрли бензин двигателига эга. Соатига 96 километр тезликка 8,4 сонияда эришиши мумкин, максимал тезлиги эса соатига 160 километрга тенг.
Изоҳ (0)