«Барселона» клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси дунёнинг энг қиммат автомобили — 335 S Spider Scaglietti соҳибига айланди. Бу ҳақда футболчига яқин манбаларга таяниб, Bleacher Report хабар бермоқда.
1957 йилда ишлаб чиқарилган Ferrari машинаси Париждаги аукционга қўйилган эди. Ушбу автомобиль учун «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳам кураш олиб борганди.
Ушбу машинани бошқарган британиялик афсонавий Стирлинг Мосс 1958 йилда «Формула-1» Гран-присининг Кубадаги босқичида ғалаба қозонган эди. Бундан ташқари, бу автомобиль «24 соатли Ле-Ман» пойгаларида ҳам иштирок этган.
Ferrari 335 S Мессининг коллекциясидаги учинчи суперкар бўлди. Бунгача аргентиналик Maserati GT Stradale ва Audi R8 Spyder автомобилларини харид қилганди. Уларнинг умумий қиймати 517 минг еврога баҳоланган.
Эслатиб ўтамиз, 335 S Spider Scaglietti аукционда 32 миллион еврога сотилди ва дунёнинг энг қиммат автомобили номини қўлга киритди. Олдинроқ уни АҚШлик номи ошкор қилинмаган харидор сотиб олгани тахмин қилинганди.
Изоҳ (0)