«Барселона»нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси буйрагини операция қилдирди ва шифохонани тарк этди. Бу ҳақда Испаниянинг Sport нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, бир соатга яқин чўзилган операция бугун, 9 февраль куни тонгда амалга оширилган. Месси шифохонага турмуш ўртоғи ва «Барселона» докторлари ҳамроҳлигида келган.
Ҳужумчи 10 февралдаёқ машғулотларга қайтиши ва Испания чемпионати доирасидаги «Сельта»га қарши 14 февралда ўтказиладиган ўйинда майдонга тушиши кутилмоқда.
Испания биринчилигининг жорий мавсумида Месси 17 ўйинда 12 та гол киритишга эришди.
Изоҳ (0)