Тайванда юз берган зилзила қурбонлари сони 37 кишига етди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, ҳалок бўлганлар орасида 10 нафар бола бўлган.
8 февраль, душанба куни эрталаб қутқарувчилар 50 соатдан зиёд вақт давомида вайроналар остида бўлган эркак ва аёлни қутқарди. Шунингдек, айни вақтда, қутқарувчилар вайроналар остида қолган 100 нафардан зиёд одамни қутқаришга ҳаракат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тайваннинг Тайнань махсус муниципалитетида содир бўлган кучли зилзила оқибатида қурбонлар сони 35 кишига етганлиги хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)