Туркия бош вазири Аҳмед Давутўғли 5 февраль куни Сурия—Туркия чегарасига 15 мингга яқин одам етиб келганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар беради.
Унинг сўзларига қараганда, Суриянинг Россия қўллаб-қувватлаётган ҳукумат қўшинлари ҳужумга ўтганлиги учун одамлар Алеппо шаҳрини тарк этмоқда.
Агентликнинг таъкидлашича, Сурия ҳукуматининг ҳарбийлари ва уларнинг эронлик иттифоқчилари Алеппонинг шимолидаги ҳудудларни тўлиқ қуршаб олган, шунингдек, сўнгги кунларда шаҳарни Туркия билан боғлаб турувчи асосий таъминот йўналишини кесиб қўйган.
Изоҳ (0)