Полинезия оролларидаги Тонга Қироллигида беш кишининг безгак билан касалланганлиги тасдиқлангандан кейин, мамлакатда Зика вирусининг эпидемияси эълон қилинди. Бу ҳақда Reuters берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Тонга тиббий хизмати вакилининг маълум қилишича, бу ҳолат Тонгада илк бор кузатилмоқда. Касаллик чет элдан олиб кирилганлиги тахмин қилинмоқда.
Шу билан бирга, қиролликнинг мамлакатга кириб-чиқишда чеклов қўйиш режаси йўқ.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта Аргентинада Зика безгагига чалинишнинг иккинчи ҳолати қайд этилганди.
Изоҳ (0)