Зимбабве президенти Роберт Мугабе 5 февраль, жума куни мамлакатнинг қурғоқчиликка дуч келган аксарият минтақаларида фавқулодда ҳолат жорий этди. Бу ҳақда Зимбабве ҳукумати баёнотида маълум қилинган, дея хабар беради «РИА Новости».
Reuters маълумотларига кўра, мамлакат аҳолисининг 26 фоизи озиқ-овқат ёрдамига муҳтож. Ўтган йили Зимбабведа ёғинлар бўлмагани туфайли 1,5 миллион киши очлик хавфи остида қолган.
Изоҳ (0)