Сурияда 1 февраль куни Сурия армияси қароргоҳида бўлган россиялик ҳарбий маслаҳатчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги маълумотига таяниб, Meduza хабар беради.
Исми маълум қилинмаган офицер Сурия ҳарбий гарнизонининг ИШИД жангарилари томонидан миномётдан ўққа тутилиши натижасида яраланган ва бунинг оқибатида ҳалок бўлган.
«Россиялик ҳарбий маслаҳатчи Сурияда мамлакат армиясига давлатлараро ҳарбий-техник ҳамкорлик юзасидан амал қилаётган шартномалар доирасида етказиб берилаётган янги қурол-аслаҳаларни ўзлаштиришда ёрдам кўрсатиш бўйича вазифасини бажараётган эди», — дейилади Россия Мудофаа вазирлиги хабарида.
Изоҳ (0)