Япониянинг Toyota Motor корпорацияси шўъба молиявий тизими — Toyota Motor Credit Corporation АҚШдаги келиб чиқиши африкалик ва осиёлик бўлган мижозларини ирқий жиҳатдан камситгани учун салкам 22 миллион доллар товон тўлайди. Бу ҳақда АҚШ адлия вазирлиги сайтида жойлаштирилган пресс-релизда маълум қилинган.
Пресс-релизда таъкидланишича, автокредитлаш бўйича йирик ва нуфузли муассаса бўлмиш Toyota Motor Credit Corporation африкалик ва осиёлик мижозлар учун фоизларни баландроқ қўйган. Улар бошқа мижозларга нисбатан кредитлаш муддати давомида 100 дан 200 долларгача ошиқча тўлаган.
Адлия вазирлиги 2011—2016 йиллар оралиғида берилган кредитларни ўрганиб чиқиб, шундай хулосага келди.
Изоҳ (0)