Тошкент шаҳридаги «Камолон» кўприги яқинида Epica русумли автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда Telegram’даги Auto tuning гуруҳи аъзолари хабар берди, деб ёзади «Даракчи.uz».
Ҳодиса 1 февраль, душанба куни соат 21:00 атрофида содир бўлган.
Автомобилнинг нима сабабдан ёниб кетганлиги ҳозирча номаълум. Бироқ ёнғин газ баллонидан газ сизиб чиқиши оқибатида содир бўлган, деган тахминлар мавжуд.
Кейинроқ Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида ёниб кетган Epica’нинг суратлари эълон қилинди.
Изоҳ (0)