Россия президенти Владимир Путин ва Германия канцлери Ангела Меркель телефон орқали мулоқот чоғида Украинадаги вазиятни изга солиш муаммоларини муҳокама этди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Икки мамлакат етакчилари Минск келишувлари тўлиқ бажарилишини таъминлаш, Украинада Конституция ислоҳоти, Донбассда маҳаллий сайловлар ўтказилиши бўйича масалаларни кўриб чиқди. «Норманд тўртлиги» доирасидаги фаолиятни янада кучайтириш, жумладан, яқин кунларда ташқи ишлар вазирларининг учрашувини ўтказиш ҳақида келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ангела Меркель Россия Минск келишувларини тўлиқ бажармаётганлиги сабабли унга нисбатан санкциялар давом эттирилишини маълум қилганди.