Эрон олий етакчисининг малаҳатчиси Али Акбар Вилоятий Россия президентининг Сурия бўйича вакили Александр Лаврентьев билан музокаралар олиб борди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Доктор Вилоятий 1 февраль, душанба куни Россия президентининг Сурия бўйича махсус вакили Александр Лаврентьев билан узоқ вақт давом этган муҳим учрашувни ўтказди», — дея маълум қилган Эроннинг Россиядаги элчихонаси вакиллари.
Учрашувда икки мамлакат вакиллари Сурия ва минтақадаги вазиятга таъсир кўрсатувчи мавзу ҳамда масалалар, шунингдек, Эрон ва Россия муносабатларини муҳокама этгани билдирилмоқда.