Куба президенти Рауль Кастро Францияга ташриф буюрди. Бу орол-давлат раҳбарининг 1995 йилдан бери биринчи марта ушбу мамлакатга келиши, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Кейинги йилларда Франция Кубанинг Европа билан музокараларида ўзига хос воситачи вазифасини бажармоқда. Энди эса Париж ва Гавана ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш ниятида: томонлар туризм, савдо ва темирйўл соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида келишиб олди. Шунингдек, Париж Кубанинг Франция олдидаги давлат қарзини бир қисмини оролдаги иқтисодий лойиҳаларга йўналтирмоқчи.
Ўтган йил май ойида Гаванада бўлган Франсуа Олланд АҚШни Кубага нисбатан жорий этилган савдо эмбаргосини бекор қилишга чақирди.