Япония олимпия терма жамоаси U-23 Осиё чемпионати финалида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушди ва қийин кечган учрашувда иродали ғалабани қўлга киритиб, қитъа чемпионлигини қўлга киритди, деб хабар беради «Uff.uz».
Финал баҳсида Жанубий Корея олимпиячилари 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган эди. Аммо Япония ёшлар терма жамоаси 67 ва 68-дақиқаларда тезкор голлар киритиб вазиятни ўнглади. Қўшимчасига 81-дақиқада Такумо Асано киритган ғалаба тўпи японларга олтин медалларни келтирди.
U-23 Осиё чемпионати. Финал
Япония — Жанубий Корея — 3:2 (0:1)Голлар: Такумо Асано 67, Шиня Яжима 68, Такумо Асано 81 - Квон Чанг Хун 20, Жин Сеонг Ук 47.Япония, Жанубий Корея ва 3-ўринни эгаллаган Ироқ терма жамоаси ёзда Рио-де-Жанейрода ўтказиладиган Олимпиада ўйинларида иштирок этади.
Изоҳ (0)