Наманганнинг «Навбаҳор» клуби собиқ устози Бахтиёр Ашурматов «Андижон» жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритадиган бўлди. Бу ҳақда Championat Asia хабар бермоқда.
Клуб маъмуриятининг маълум қилишича, Ашурматов Андижонда бўлиб, жамоа раҳбарлари билан музокара ўтказган ва якунда унинг водий жамоасида қолиши маълум бўлган.
Ашурматов «Навбаҳор» билан хайрлашганидан сўнг «Қизилқум»да маслаҳатчи мураббий сифатида фаолият бошлаши ҳақида хабар тарқалганди. Аммо мутахассис «бургутлар» билан ишлашни маъқул топган кўринади.
Изоҳ (0)