Ўзбекистонлик теннисчи Жўрабек Каримов ўсмирлар ўртасидаги Австралия очиқ чемпионати финалида мағлубиятга учради. Бу ҳақда «Sports.uz» хабар бермоқда.
1 соат ва 41 дақиқа давом этган ҳал қилувчи баҳсда Жўрабек австралиялик Оливер Андерсонга 2:6, 6:1, 1:6 ҳисобида ютқазиб қўйди.
2015 йилда Австралия очиқ чемпионати ярим финалигача етиб келган ўзбекистонлик теннисчи ўтган йилги натижасини яхшилашга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)