Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Саудия Арабистонининг шарқидаги аш-Шарқия округида террорчи-худкушлар томонидан шиалар масжидига уюштирилган ҳужум қурбонлари сони тўрт кишига етди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ берган маълумотларга асосан «Интерфакс» хабар қилмоқда.

Фото: «Свит24»

Фото: «Свит24»

Шунингдек, 18 нафар киши яраланди.

Олдинроқ, уч кишининг ҳалок бўлганлиги хабар қилинган эди.

Маълум қилинишича, ҳуқуқ-тартибот идора вакиллари жума намози бошланишидан олдин, масжид эшигининг олдида икки нафар террорчини тўхтатган.

Шунда террорчилардан бири масжиднинг остонасида ўзини портлатиб юборган, иккинчиси эса, ҳуқуқ-тартиботчилар билан отишма бошлаган. У яраланиб, қўлга олинганда, унда худкуш камари борлиги аниқланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Чорвоқ сув омбори қирғоқларидан одам суяклари топилди
Марказий Осиё
Туркманистон—Ўзбекистон чегарасидаги гидроиншоот 2040 йилга бориб лойқаланиши мумкин
Дунё
Россия ТИВ Арманистонни Рим статутига қўшилишини қоралаб, “ўта салбий” оқибатлардан огоҳлантирди