Санкциялар бекор қилингандан сўнг, Эрон январь ойи давомида Европа ва Осиёдаги харидорларга олтита супертанкер нефтни сотишга улгурди. Унинг Европадаги биринчи харидори Россиянинг «Лукойл» компанияси бўлинмаси бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълумотига таяниб, «Корреспондент.net» хабар беради.
Эрон нефть соҳасидаги манбанинг маълум қилишича, уч супертанкер нефть Европадаги, яна учтаси Осиёдаги харидорларга сотилган.
Санкциялар бекор қилингандан кейин «Лукойл»нинг савдо бўлинмаси ҳисобланган Litasco компанияси Европадаги биринчи харидор бўлди. Litasco «Лукойл»га қарашли, Руминияда жойлашган Petrotel нефтни қайта ишловчи заводга Эроннинг бир миллион баррель енгил нефтини етказиб беради. Нефтнинг ушбу партияси Эрондаги терминалдан 5 февраль куни юкланади.
«Эрон нефть қазиб олишни суткасига камида 500 минг баррелга оширди. Европалик харидорлар билан учта шартнома имзоланган… Эрон, шунингдек, Осиё, айниқса Ҳиндистондаги анъанавий мижозлари билан музокаралар олиб бормоқда», — дейилади Эрондаги нефть экспорти билан таниш манбада.
Изоҳ (0)