Тошкент ҳайвонот боғига янги ҳайвонлар – маҳаллий ҳайвонот дунёси вакиллари – қулонлар, Пржевальский отлари, Бухоро тоғ қўйлари ва жайронлар олиб келинди. Бу ҳақда Тошкент ҳайвонот боғи матбуот хизмати хабар беради.
Ҳайвонот оламининг ушбу турлари республиканинг ёввойи табиатида яшаган бўлиб, уларнинг сони камайиб борган ва қирилиб кетиш ёқасига келиб қолган.
Ҳозирда улар ҳайвонларнинг ноёб турларини кўпайтириш билан шуғулланувчи Бухородаги питомник – «Жайрон» экомарказида яшаб, кўпаймоқда.
Тошкент ҳайвонот боғи маъмурияти янги ҳайвонлар янги шароитларга муваффақиятли мослашиб, бу ерга ташриф буюрган одамларнинг эътиборини ўзига жалб этишига умид қилади.
Изоҳ (0)