Озиқ-овқатларнинг хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантириш зарарли маҳсулотларни истеъмол қилишни кўпайтиради. Бу ҳақда Аризона штати университети олимларининг тадқиқотларига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Тадқиқотчилар соғлиқ учун зиён етказадиган озуқа маҳсулотларининг фойдали ва зарарли эканлиги ҳақида огоҳлантириш қандай таъсир кўрсатишини аниқлаш мақсадида бир қатор тажрибалар ўтказди.
Парҳезга амал қилаётганлар бу огоҳлантиришларга бошқаларга нисбатан ўзгача муносабатда бўлиши аниқланди. «Барча ширинликлар соғлиқ учун зарарли» деб хабар олганлар «Барча ширинликлар соғлиқ учун фойдали» деб хабар олганларга нисбатан учдан бир қисмга кўпроқ шоколад чипсларини истеъмол қилган. Тажриба остидаги парҳез тутмаётганларда эса бундай ўзгаришлар кузатилмаган.
Тадқиқотларга кўра, таомларнинг ҳам фойдали, ҳам зарарли эканлиги ҳақидаги маълумотлар соғлиқ учун зиён келтирувчи таомлар истеъмолини парҳез тутаётганлар орасида 47 фоизга камайтирди.
Айнан шу турдаги огоҳлантиришдан ижтимоий рекламаларда фойдаланиш тавсия қилинди.
Изоҳ (0)