Норвегиялик физик Андреас Вал мақола ва маърузалар ўрнига табиат қонунларини ўз танаси ёрдамида намойиш этишни афзал кўрди. У сув остида қорнига қарата автоматдан ўқ узди. Бу жараённи Норвегиянинг NRK телерадиокомпанияси видеога олди, деб хабар беради CNET.
Автомат бассейн остида Валдан бир неча метр масофадаги махсус учоёққа ўрнатилди. Физик иккинчи учи тепкига боғланган арқондан тортиб, ўқ узди.
Олимга ҳеч нарса қилмади. Сув ҳавога қараганда зичроқ бўлганлиги учун ўқнинг тезлиги отилган заҳотиёқ одам учун хавфсиз тезликкача пасаяди.
https://www.youtube.com/watch?v=tzm_yyl13yo
Изоҳ (0)