Таиланднинг Thai Smile Airways компанияси мамлакатда анча машҳур бўлиб кетган Luk Thep қўғирчоқларига хизмат қилади. Қўғирчоқларга ҳам худди одамлар сингари хизмат кўрсатилади, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Бу «йўловчилар»га хизмат кўрсатиш, чипта, ичимлик ва егулик сотишни ўз ичига олади.
Агар йўловчи қўғирчоғи учун чипта сотиб олишни истамаса, қўғирчоқ қўл юклари орасида кетишига тўғри келади.
Авиакомпания қўғирчоқ йўловчилар учун бир қатор қоидалар ҳам ишлаб чиқди. Жумладан, уларга авариявий чиқиш жойи яқинида ўтириш тақиқланади, бундан ташқари, учиш ва қўниш вақтида камарларни боғлаб олган бўлиши керак.
Luk Thep ёки «Фаришта боласи» қўғирчоғи Таиландда кенг тарқалган. Уларнинг нархи бир неча юз долларга етиши мумкин. Маҳаллий аҳоли уларда фаришта болаларининг қалби борлигига ишонади. Бундан ташқари, агар Luk Thep қўғирчоғи яхши парвариш қилинса, у албатта омад келтиради, деб ҳисобланади.
Изоҳ (0)