Россия президенти Владимир Путин Чеченистон етакчиси Рамзан Қодиров республикани самарали бошқараётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Республика учун у ерда яшаётганлар, унинг биринчи президенти, ҳозирги раҳбарига миннатдорчилик билдираман», — дея таъкидлаган Путин.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Москва расмийлари Рамзан Қодиров истеъфоси талаб этиладиган акция ўтказилишига рухсат беришдан бош тортгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)