Антарктидани бир ўзи кесиб ўтишга ҳаракат қилган британиялик тадқиқотчи Генри Уорсли маррага етишига 50 километр қолганда оламдан ўтди. Бу ҳақда марҳумнинг қариндошлари маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Guardian маълумотларига кўра, Британия армияси собиқ зобити мураккаб об-ҳавога дуч келган, ҳаво ҳарорати 44 даража совуққача пасайган. Уорсли сафари бошланганидан 71 кун ўтиб, ёрдам ҳақида сигнал берган. Бунга унинг силласи қуригани ва организм ҳаддан зиёд ҳолдан тойгани сабаб бўлган.
22 январь, жума куни 55 ёшли тадқиқотчи вертолётда Чилидаги Пунта-Аренас шаҳри касалхонасига келтирилган ва унга бактериал перитонит ташхиси қўйилган. Бемор операция қилинди, бироқ 24 январь, якшанба куни вафот этди.
Изоҳ (0)