Россиялик саёҳатчи Федор Конюхов ва ҳавода учиш бўйича спорт устаси Иван Меняло иссиқлик аэростатида парвоз бўйича жаҳон рекордини янгилади: ҳаво шари 30 соатдан зиёд осмонда бўлди, дея хабар беради «Интерфакс».
Олдинги жаҳон рекорди (29 соат, 14 дақиқа, 35 сония) 1993 йил 25 январда америкалик Уильям Басси томонидан ўрнатилганди. Ҳавода учувчилар халқаро федерацияси (FAI) қоидаларига кўра, янги рекорд қайд этилиши учун аввалги кўрсаткич бир фоизга яхшиланиши лозим.
Россияликлар Тула вилоятининг Сонино аэродромидан парвоз қилган. Ҳаво шарининг ташқи томони музлашни бошлагани учун сайёҳлар айрим жиҳозлар ва кийим-бошдан воз кечишларига тўғри келган.
Изоҳ (0)