Ҳиндистоннинг шимоли-шарқидаги Мегхалая штатида автобус иштирокида юз берган ЙТҲ оқибатида камида ўн киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда Hindustan Times газетасининг маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, автобус жарликка қулаб кетган. Ҳодиса жойида қутқарувчилар ишламоқда. Автобус ичида одамлар беркилиб қолганлиги хавфи мавжуд.
Жабрланганлар яқин атрофдаги шифохонага етказилди.
Йўл-транспорт ҳодисалари сони бўйича Ҳиндистон дунёда биринчи ўринни эгаллаб келади.
Изоҳ (0)