Россиянинг Хабаровск ўлкаси, Ванино порти яқинидаги Мучка қўлтиғида балиқчилар бўлган катта муз бўлаги қирғоқдан ажралди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Дастлабки маълумотларга кўра, муз бўлагида 55 киши ва 28 та автомобиль бор. Ҳодиса жойига қутқарувчилар бўлган иккита аэробот юборилган. Ванино посёлкасидан муз бўлагини қирғоққа тортиш учун икки буксир йўлга чиқди», — дея таъкидланади Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маҳаллий бошқармаси томонидан тарқатилган хабарда.
Хабаровскда бортида қутқарувчилар бўлган Ми-8 вертолёти парвозга шай тургани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)