Япониянинг ғарбий, жанубий ва марказий ҳудудларида кучли қор ёғиши оқибатида қурбон бўлганлар сони тўққиз кишига етди. Бу ҳақда NHK телеканали берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, Япониядаги Хонсю оролининг шимоли-ғарбидаги Тоттори префектурасида қор кўчиб, уйларнинг вайрон бўлиши оқибатида уч киши қурбон бўлган. Яна бир киши ЙТҲда ҳалок бўлган. Олдинроқ қор ёғиши оқибатида беш кишининг қурбон бўлганлиги маълум қилинган эди. Тан жароҳати олганлар сони 100 кишидан ошган.
Эслатиб ўтамиз, Япониядаги Осима субтропик оролида 1901 йилдан бери биринчи марта қор ёққанлиги хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)