Google компанияси қидирув тизими iOS’да ўз-ўзидан фойдаланилиши учун Apple’га 2014 йилда бир миллиард доллар тўлаган. Шунингдек, компания iOS’даги қурилмалар ҳисобидан олган фойдасидан Apple’га фоиз ажратиб борган. Бу ҳақда Google ва Oracle ўртасида кечаётган суд жараёнида маълум бўлди, дея хабар беради Meduza.
Икки йирик компания ўртасидаги тортишув 2010 йилдан бери давом этмоқда: Oracle Google’ни Android’да Java’дан фойдалангани учун маблағ тўламаганликда айбламоқда ва бир миллиард долларга яқин товон пули талаб қилмоқда.
Изоҳ (0)