Провайдер томонидан профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан, Click тизимида маълум бир муддат давомида операцияларни амалга ошириш имкони бўлмаслиги мумкин.
Компания матбуот хизмати томонидан тарқатилган ахборотга кўра, 22 январь соат 23:00 дан 23 январь соат 7:00 га қадар ва 23 январь соат 23:00 дан 24 январь соат 7:00 гача тизим хизматлари вақтинча ишламаслиги мумкин.
«Эҳтимолий ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — дейилади компания ахборотида.
Изоҳ (0)