Ўзбекистон ҳукумати 20 январдаги қарори (pdf) билан автотранспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишга берилган рухсат муддатини узайтирди, деб ёзади «Газета.uz».
Рухсат Республиканинг ички бозорида мевалар, сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, картошка ва узумдан, шу жумладан, дуккакли маҳсулотлардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, экспортга етказиб беришни самарали ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш бўйича Ишчи гуруҳ томонидан тасдиқланган рўйхатга киритилган юридик шахслар учун амал қилади.
Нашр эслатишича, Ўзбекистонда автотранспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилиш ўтган йилнинг сентябридан тақиқланган эди. Октябрь бошида эса Вазирлар Маҳкамаси бунга 1 январга қадар рухсат берган эди.
Изоҳ (0)