Москва вилоятининг Ярославл шоссесига енгил моторли самолёт фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Московский комсомолец» хабарига кўра, самолёт двигателнинг ишламай қолгани сабаб автойўлга қўнишга мажбур бўлган.
https://www.youtube.com/watch?v=L0DB3WvoLSw
Ҳодиса оқибатида самолёт жиддий зарар кўрган. Самолёт ичида фақат бир киши — учувчи бўлган. Полиция маълумотларига кўра, учувчи тан жароҳати олмаган.
Изоҳ (0)