Бельгия жанубидаги Тианж шаҳрида кузатилган кучли сув тошқини чоғида икки киши — аёл ва ёш болани канализация тизими ўз қаърига тортиб кетди, дея хабар бермоқда RTBF телеканали. Қутқарув операцияси ташкил қилинди, унда 15 нафар ўт ўчирувчи ва камида 10 нафар ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари қатнашмоқда.
Ҳодиса 23 январь, шанба куни 15:00 (Тошкент вақти билан 19:00) атрофида содир бўлган. Дарё ўзанидан тошиб кетган, унинг қирғоғида эса болалар лагери бўлган. Кучли оқим 12 ёшли бола ва уни қутқаришга уринган 20 ёшли тарбиячини оқизиб кетган.
Ҳозиргача фақат аёлни қутқаришга эришишди, унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти. Болани қидириш бўйича ишлар давом этмоқда.
Изоҳ (0)