Хитой пойтахтининг шимоли-ғарбидаги ноқонуний қурилгани айтилаётган турар-жойда рўй берган ёнғинда саккиз киши ҳалок бўлди ва беш киши жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Алангаланиш майдони 150 квадрат метрдан иборат, айни пайтда ёнғин ўчирилган. Расмийлар ҳодиса сабаблари, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқламоқда.
Изоҳ (0)