Кариб денгизида, Никарагуага қарашли ороллардан бирининг соҳили яқинида Марказий Америкадан АҚШга сайёҳларни олиб кетаётган кема ҳалокатга учраши оқибатида 13 киши нобуд бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Никарагуа ҳукумати вакили ва мамлакатнинг биринчи хоними Росарио Мурильо кемада 32 нафар йўловчи бўлгани, ҳалок бўлганларнинг барчаси Коста-Рика фуқароси эканлигини маълум қилган.
Ҳалокатга кучли шамол ва баланд тўлқинлар сабаб бўлгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)