АҚШнинг шарқий қирғоғига 22 январь, жума куни ёпирилган қор бўрони туфайли камида 19 киши ҳалок бўлди. Улар Нью-Йорк, Мэриленд, Виргиния, Арканзас, Шимолий Каролина, Кентукки, Огайо ва Теннесси штатлари фуқароси эканлиги қайд этилган, дея хабар беради Meduza.
Қурбонларнинг аксарияти (13 киши) ёмон об-ҳаво билан боғлиқ автоҳалокатларда нобуд бўлган. Икки нафар виргиниялик совуқдан ўлган, уч нафар Нью-йорклик ва бир нафар Мэрилендда истиқомат қилувчи шахс қорни кураш пайтида ҳалок бўлган.
АҚШ бўйлаб жами 20 штатда яшовчи 85 миллиондан зиёд киши бўрон қуршовида қолди. Эслатиб ўтамиз, олдинроқ мамлакатга ёпирилган қор бўрони 9 кишининг ўлимига сабаб бўлгани билдирилганди.
Изоҳ (0)