Туркия суди ўқитувчи аёлни 2014 йилда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга қарата ҳақоратли имо-ишора қилгани туфайли деярли бир йиллик қамоқ жазосига маҳкум этди, деб ёзади «РБК» маҳаллий ОАВларга таяниб.
Маълум бўлишича, 2014 йилда сайловолди кампанияси чоғида ўша пайт бош вазир бўлган Эрдўғон Измир шаҳрига келган. У ерда бир аёл унга қарата ҳақоратли хатти-ҳаракатни амалга оширган.
«У қўли билан энг хунук имо-ишорани кўрсатди. Албатта, бу Халқ-республикачилар партияси (Туркиядаги энг қадимий мухолифат партияси) тарафдорларининг иши. Айтмоқчи бўлганим: бош вазир ёнингиздан ўтиб боряпти, сиз эса қўлингиз билан бунақа имо-ишора қиласиз», — деди у.
Ўқитувчи аёл ўз айбини тан олмади. У 11 ой ва 20 кунни турмада ўтказади.
Изоҳ (0)