Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Нефть нархининг 12 йиллик минимуми янгиланди. Бунга хомашё баҳоси бўйича башоратлар салбий томондан кўриб чиқилаётгани, шунингдек, АҚШдан нефтнинг тижорий захиралари бўйича маълумотлар кутилаётгани сабаб бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.

Фото: EPA

Фото: EPA

Brent туридаги нефть учун март ойи фючерслари 3,97 фоизга пасайиб, бир баррель учун 27,66 долларгача тушди. WTI туридаги нефть учун бу кўрсаткич тегишли равишда 4,92% ва 27,06 долларни ташкил этмоқда.

Bloomberg сўров ўтказган экспертлар фикрига кўра, АҚШда нефтнинг тижорий захиралари ўтган ҳафтада 2,75 миллион баррелга кўпайган. Мамлакат энергетика вазирлигининг бу ҳақдаги расмий маълумоти 21 январь, пайшанба куни эълон қилинади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда ҳоким ёрдамчиси 1,5 минг доллар пора олаётганида қўлга тушди
Маҳаллий
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат бир оз пасаяди
Шоу-бизнес
Том Хенкс ўзи иштирокидаги баъзи фильмларни ёмон кўриши ҳақида сўзлаб берди