Техас ҳукумати 20 январь, чоршанба куни 15 йил аввал одам ўлдирганлиги учун судланган жиноятчини қатл қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС». Штатда 2016 йилдаги биринчи бундай ҳукм ўлим инъекцияси орқали ижро этилди.
Ўтган йили Техасда бу йўл билан 13 жиноятчи, бутун АҚШда эса 28 киши қатл этилган эди.
43 ёшли Ричард Мастерсон 2001 йил январида 35 ёшли Дарин Шейн Ханикатт қотиллигида айбдор деб топилган эди. Мастерсон кўп бора суд ҳукми қайта кўриб чиқилишига эришмоқчи бўлган. У тўрт марта АҚШ Олий судига мурожаат қилиб, афв этилишини сўраган. Унинг сўнгги аризаси 20 январь куни рад этилди.
Изоҳ (0)