АҚШ президенти Барак Обама катта қизи Малиянинг битирув кечасида кўз ёш тўкишини маълум қилди. Бу ҳақда президент Детройт шаҳрида бўлиб ўтган тушликда берган баёнотига асосан ABC News хабар қилмоқда.
«Мактабда бўлиб ўтадиган маросимда мени сўзга чиқишга таклиф қилишди, лекин мен рад жавобини бердим. Мен қора кўзойнак тақиб олиб йиғламоқчиман», ― деди Обама.
Малия ўрта мактабни битирмоқда. Шаҳодатномаларни бериш маросими 2016 йилнинг баҳорида бўлиб ўтади.
Барак ва Мишель Обама 1992 йилда турмуш қурган. Улар икки қизи, 17 ёшли Малия ва 14 ёшли Сашани тарбиялаб, вояга етказмоқда. Қизлар Колумбия федерал округи, Вашингтон шаҳридаги Sidwell Friends хусусий мактабида таҳсил олмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Обама мамлакатда қурол айланиши устидан назоратни кучайтирувчи буйруқлар ҳақида гапирар экан, йиғлаб юборган эди.
Изоҳ (0)