Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг «Талабалар иттифоқи» (Students’ Union) таркибидаги «GDC — Girls development club» қизлар клубининг навбатдаги семинар-тренингида таниқли актриса Дилноза Кубаева иштирок этди, дея хабар бермоқда университетнинг Facebook’даги саҳифаси.
«Qalampir.uz»нинг ёзишича, Дилноза Кубаева тренинг давомида гўзаллик, мафтункорлик ва бетакрор аёл бўлиш сирлари ҳақида ҳам сўз очди.
«Кўчада акам ёки укам олиб юради. Баъзан калта юбка, очиқ-сочиқ кийинган қизларни кўриб уялиб кетаман», — деди Дилноза Кубаева.
«Театримизда бир актрисамиз бор, сочлари тўзиб юради, ҳамма эркаклардан дашном эшитади. Гап-сўзлар таъсир қилиб, қани энди ўзгарса...», — деди актриса.
Изоҳ (0)