Хонанда Лариса Москалёва Абдумўмин Ўтбосаров хотирасини ёдга олди. «Абдумўмин ака мен учун эркак кишилар намунаси, олижаноблик ва ақл тимсоли эди», — деб ёзди хонанда Facebook саҳифасида.
«У аёллар орзусининг тажассуми эди! Одамларга шунчалик ҳурмат билан муносабатда бўлар эдики!.. Ҳаётимда бундай Инсон билан видолашишга мажбур бўладиган қора кун келади деб ҳеч ўйламаган эдим», — дея қайд этди Москалёва.
«Сизни таниганим қандай бахт эди!
Энди йўқлигингиз қандайин қайғу…» — дея сўзларини якунлади қўшиқчи.
Изоҳ (0)