Хонанда Анвар Собиров «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси томонидан лицензиясининг тўхтатилгани қайсидир маънода ижобий таъсирга эга бўлганини қайд этиб ўтди. Хонанда бу ҳақда «Бекажон» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Лицензиямнинг тўхтатилиши мен учун бир синов бўлди. Бундан ўзимга керакли ва ижобий хулосалар чиқардим», — деди хонанда.
«Лицензиям олинган вақтда санъатга бир қанча янгиликлар билан қайтишни режалаштиргандим. Мана, мухлисларимга иккита альбом тақдим этиш арафасидаман», — дея қўшимча қилди Анвар Собиров.
«Ўзбекнаво» 2015 йил июнида бир гуруҳ хонандалар, хусусан, хонанда Анвар Собировнинг лицензиясини тўхтатишга қарор қилганди. У ўз лицензиясини қайтариб олгани ноябрь ойида маълум бўлди.
Изоҳ (0)