Канадалик хонанда Селин Дионнинг акаси, таниқли мусиқачи Даниэль Дион 16 январь, шанба куни 59 ёшида саратон хасталигидан вафот этди. Бу ҳақда Le Journal De Montreal хабар бермоқда.
Дионлар оиласидаги 14 нафар фарзанднинг саккизинчиси бўлган Даниэль яқинлари, жумладан, 89 ёшли онаси Тереза Дион қуршовида оламдан ўтди. Унинг икки қизи қолган.
Эслатиб ўтамиз, бундан икки кун аввал, 14 январь куни Селин Дионнинг турмуш ўртоғи Рене Анжелил ҳам 73 ёшида саратон касаллиги туфайли ҳаётдан кўз юмганди.
Изоҳ (0)