Австрия Шенген келишувини вақтинча тўхтатиб, чегарасида оммавий назоратни жорий этади. Бу ҳақда Oesterreich нашри берган маълумотларга асосан «РБК» хабар қилмоқда.
Австрия канцлери Вернер Файманнинг маълум қилишича, мамлакатга кириб келаётган ҳар бир киши кучайтирилган тарзда текширувдан ўтади. Ким бошпана олишга нолойиқ деб топилса, ёки кимнинг бошпана бериш ҳақидаги аризаси рад этилса, у Австрияни тарк этиши лозим бўлади.
Канцлернинг таъкидлашича, Шенген қоидалари вақтинча бекор қилинади.
Файман Европа Иттифоқи ўзининг ташқи чегараларини ҳимоя қилишга қодир бўлмаса, Шенген ҳудудининг хавфсизлигини таъминлаш масаласи жиддий муаммо бўлиб қолишини маълум қилди. «Бундай шароитда, ҳар бир давлат миллий чегараларини ўзи назорат қилиши керак», ― деди канцлер.
Изоҳ (0)