Эртага, 16 январь куни U-23 Осиё чемпионати 2-тури доирасида Таиланд ва Япония ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. «B» гуруҳидан ўрин олган мазкур баҳсни ўзбекистонлик ФИФА рефериси Илгиз Танташев бошқариб боради, деб хабар қилади «Championat.asia».
Унга қанотларда ўзбекистонлик Жаҳонгир Саидов ва эронлик Ризо Суҳандон ёрдам беради. Захирадаги ҳакам сифатида эронлик Алиризо Фағони қайд этилган.
Маълумот учун, Танташев 1-турда Таиланд — Саудия Арабистони учрашувида захира ҳаками бўлиб фаолият олиб борганди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон — Ироқ ўйинини уммонлик ҳакамлар бошқариб бориши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)