16 январь куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионати гуруҳ босқичидаги иккинчи ўйинда Ироқ термасига қарши майдонга тушади. Мазкур ўйинни уммонлик ҳакам Аҳмад Абу Бакар Саид Ал Каф бошқариб борадиган бўлди, деб хабар беради «Uff.uz».
Унга ён чизиқларда уммонлик Абу Бакар Салим Маҳад Ал-Амри ва япониялик Харухиро Отсука ёрдам беради.
Тўртинчи ҳакам вазифасини япониялик Рьюжи Сато бажаради.
Эслатиб ўтамиз, турнирнинг биринчи турида Ўзбекистон 1:2 ҳисобида Жанубий Кореяга имкониятни бой берган. Ироқ эса Яман устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
Изоҳ (0)