Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионати гуруҳ босқичи доирасида Ироққа қарши кечадиган ўйинга тайёргарлик кўрмоқда, деб ёзади «Uff.uz».
14 январь куни терма жамоа мураббийлар штаби иш услубини бироз ўзгартиришга қарор қилди. Шу сабабга кўра кечки амалий машқлар ўрнига назарий машғулот ўтказилиши маъқул кўрилди. Нашр тахминича, бунда асосий эътибор рақибни ўрганишга қаратилган.
Таъкидланишича, терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян мусобақани ёритиш учун Доҳага келган ОАВ ходимлари илтимосига кўра бугун, 15 январь куни футболчилар билан мулоқот қилишга рухсат берди.
Изоҳ (0)