Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жанубий Корея ҳукумати мамлакатда КХДРда яқинда ўтказилган ядро синовига бағишланган электрон хатлар оммавий равишда тарқатилиши юзасидан текширув бошлади, дея хабар бермоқда «ТАСС».

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Полиция вакиллари маълум қилишича, ушбу акция Пхеньян томонидан Корея Республикасидаги давлат муассасаларига нисбатан тайёрланаётган киберҳужумларнинг бир қисми бўлиши мумкин.

«Ҳодиса ташкилотчилари ташқи ишлар вазирлиги ва президент маъмурияти ниқоби остига яширинишга уриниб, улар номидан хатлар жўнатган. Мактублар Жанубий Кореянинг кўплаб давлат тузилмаларига юборилган», — деди полициядагилар.

Хатлар зараркунанда ёки жосуслик дастурий таъминотларини ўз ичига олган-олмаганлиги ҳозирча номаълум. Уларнинг аниқ мазмуни ҳам ошкор этилмаяпти.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Чорвоқ сув омбори қирғоқларидан одам суяклари топилди
Марказий Осиё
Туркманистон—Ўзбекистон чегарасидаги гидроиншоот 2040 йилга бориб лойқаланиши мумкин
Дунё
Россия ТИВ Арманистонни Рим статутига қўшилишини қоралаб, “ўта салбий” оқибатлардан огоҳлантирди