Россиянинг Тюмень вилояти яшовчиси Москвадаги Вернадский шоҳ кўчасидаги уйнинг деразасидан 700 минг рублни кўчага отиб юборди. Бу ҳақда Tj хабар қилмоқда.
Ҳодиса эркакнинг фуқаровий турмуш ўртоғи ва унинг онаси Сочи шаҳрига дам олиш уcун кетгандан кейин содир бўлди. Тюменлик уйдаги сейфдан 6,5 миллиондан зиёд рублни ўзлаштирди. Ташлаб юборилган пулларни ўткинчилар ва полиция ходимлари териб олди. Пул фуқаровий хотинга қайтарилди. Жиноятчини полиция қидирмоқда.
Изоҳ (0)